Ҳафтанинг душанба-жума кунлари соат 9:00-18:00 гача
Штатлар жадвалига мувофиқ + қўшимча устама ҳақ назарда тутилган
«- AKISнинг умумий стратегик таркибий қисми сифатида Миллий қишлоқ хўжалиги бўйича маслаҳат ва қўллаб-қувватлаш хизматлари режасини ишлаб чиқишда бевосита иштирок этади.
- қишлоқ хўжалиги масалалари, қишлоқ тараққиёти, маслаҳат хизматлари, имкониятлар ва ижтимоий инновацияларни ривожлантириш.
- маслаҳат хизматларини тадқиқот, таълим ва корхона билан боғлайдиган АКИС ёндашувлари билан ишлаш.
- янги маслаҳат хизматлари усуллари ва ёндашувларини ишлаб чиқиш.
- ривожланишнинг мураккаб муаммоларига манфаатдор томонларнинг тармоқ ечимларини яратиш.
- дастурни шакллантириш, мониторинг қилиш ва баҳолаш.
- мақбул қишлоқ хўжалиги амалиёти тамойилларини қўллаш.
- етакчилик ва жамоа шакллантириш, идоралараро ва халқаро гуруҳлар, мураккаб ва кўп тармоқли жамоалар ҳамда лойиҳаларни бошқариш.
- консалтинг хизмат кўрсатиш тизимида кадрлар эҳтиёжларини аниқлаш ҳамда миллий ва халқаро институтлардан жалб этилган ходимларнинг малакасини ошириш бўйича тизимли режани, шунингдек уни амалга ошириш учун ресурслар билан таъминлаш режасини ишлаб чиқади.
- AKISнинг самарали фаолият юритиши учун ишчи кучини режалаштиради, кадрлар малакаси ва кўникмаларни оширган ҳолда илғор бошқарув амалиётларидан фойдаланишни ташкил қилади.
- AKIS тармоғининг жамоавий ҳаракатларини самарали мониторинг қилиш, баҳолаш ва ўрганишни таъминлайди ҳамда ҳосилдорлик, барқарорлик ва ижтимоий-иқтисодий ривожланиш нуқтаи назаридан асосли таклифлар ишлаб чиқади.»
«• ўзбек тили (аъло даражадаги билим, саводхонлик: ёзма ва оғзаки).
• рус тили (равон, ёзма ва оғзаки).
• инглиз тили (равон, ёзма ва оғзаки).
• иш вақтини тўғри тақсимлаш, ишни қисқа вақт ичида бажариш қобилияти.
• кўп функциялилик.
• қишлоқ хўжалиги соҳасида иш тажрибаси (талаб қилинади).
• аналитик ақл (таҳлилий ва стратегик фикрлай олиш қобилияти).
• саёҳат қилиш истаги.
• юклатилган вазифаларни масъулият билан бажара олиши.
• долзарб илмий-техник муаммоларни ишлаб чиқиб таклифлар кирита олиши.
• зарурий таҳлилий-ахборот маълумотлар тайёрлай олиши.»
Қишлоқ хўжалиги, қишлоқ хўжалигида иқтисодиёт, менежмент ва маркетинг, қишлоқ хўжалиги бўйича маслаҳат, қишлоқ тараққиёти, Статистика (тармоқлар ва соҳалар бўйича) йўналишлари ҳамда ижтимоий инновациялар ёки бошқа тегишли соҳа бўйича олий маълумотга эга мутахассислар, шунингдек,
PhD (Doctor of Philosophy) ва DSc (Doctor of Science) илмий даражага эга бўлиши лозим
Аграр озиқ-овқат сектори мутахассиси сифатида камида 3-5 йиллик профессионал бошқарув иш тажрибасига эга бўлиши, шундан 3 йиллик раҳбарлик лавозимларида ишлаган бўлиши талаб этилади.