Ҳафтанинг душанба-жума кунлари соат 9:00-18:00 гача
Штатлар жадвалига мувофиқ + қўшимча устама ҳақ назарда тутилган
«- табиий ресурслардан фойдаланишни минималлаштириш ва йил давомида ишлаб чиқаришни таъминлаш технологияларини ривожлантириш.
- қишлоқ хўжалигида сувдан фойдаланишнинг самарали механизмларини ишлаб чиқиш.
- тупроқ унумдорлиги ва сифатини яхшилаш, углерод чиқиндиларини камайтириш ва иқлим ўзгаришини юмшатиш учун сувга бўлган талабни режалаштириш.
- қишлоқ хўжалиги ёки озиқ-овқат масалалари, аграр ёки ижтимоий инновацияларни ривожлантириш.
- етакчилик ва жамоа шакллантириш, идоралараро ва халқаро гуруҳлар, мураккаб ва кўп тармоқли жамоалар ҳамда лойиҳаларни бошқариш.
- тадқиқот, консультатив хизматлар, таълим ва корхона ўртасидаги илмий-тадқиқот жараёнларида зарур муносабатларни ўрнатиш.»
«• ўзбек тили (аъло даражадаги билим, саводхонлик: ёзма ва оғзаки).
• рус тили (равон, ёзма ва оғзаки).
• инглиз тили (равон, ёзма ва оғзаки).
• иш вақтини тўғри тақсимлаш, ишни қисқа вақт ичида бажариш қобилияти.
• кўп функциялилик.
• қишлоқ хўжалиги соҳасида иш тажрибаси (талаб қилинади).
• аналитик ақл (таҳлилий ва стратегик фикрлай олиш қобилияти).
• саёҳат қилиш истаги.
• юклатилган вазифаларни масъулият билан бажара олиши.
• долзарб илмий-техник муаммоларни ишлаб чиқиб таклифлар кирита олиши.
• зарурий таҳлилий-ахборот маълумотлар тайёрлай олиши.»
Қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари, қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти, қишлоқ хўжалигини бошқариш, қишлоқ тараққиёти, барқарор ривожланиш, озиқ-овқат технологияси (маҳсулот турлари бўйича), ёки бошқа тегишли соҳаларда олий маълумотга эга мутахассислар, шунингдек,
PhD (Doctor of Philosophy) ва DSc (Doctor of Science) илмий даражага эга бўлиши лозим
Аграр озиқ-овқат сектори мутахассиси сифатида камида 3-5 йиллик профессионал бошқарув иш тажрибасига эга бўлиши, шундан 3 йиллик раҳбарлик лавозимларида ишлаган бўлиши талаб этилади.