Ҳафтанинг душанба-жума кунлари соат 9:00-18:00 гача
Штатлар жадвалига мувофиқ + қўшимча устама ҳақ назарда тутилган
«- Бизнесни ташкиллаш, жумладан, инсон ресурслари, бюджет ва молия, ИТ ва коммуникациялар, корпоратив ишлар ва бошқарув, мониторинг ва баҳолаш, ҳуқуқий ишларни йўлга қўйиш.
- Тармоқ ва марказлашмаган ташкилотлар билан ишлаш.
- Юқори малакали ходимларга етакчилик қилиш, ходимларни ёллаш ва шартномалар тузиш жараёнларини амалий ижросини таъминлаш.
- Молия, Медиа, АКТни бошқариш.
- Марказда иш юритишни ташкил этиш, назорат қилиш, уларнинг бу борадаги фаолиятига услубий раҳбарликни амалга ошириш, ижро интизоми талабларига қатъий риоя қилинишини таъминлаш, бу йўналишдаги фаолиятни тартибга солишга қаратилган бошқарув ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлайди.
- Марказ Бош директори раҳбарлигида ташкил этиладиган ишчи гуруҳлари, шунингдек бошқа тадбирлар юзасидан ҳужжатларнинг тайёрланишини таъминлаш, бу борадаги ишларни таҳлил ва назорат қилишни амалга оширади.»
«• ўзбек тили (аъло даражадаги билим, саводхонлик: ёзма ва оғзаки).
• рус тили (равон, ёзма ва оғзаки).
• инглиз тили (равон, ёзма ва оғзаки).
• иш вақтини тўғри тақсимлаш, ишни қисқа вақт ичида бажариш қобилияти.
• кўп функциялилик.
• қишлоқ хўжалиги соҳасида иш тажрибаси (талаб қилинади).
• аналитик ақл (таҳлилий ва стратегик фикрлай олиш қобилияти).
• саёҳат қилиш истаги.
• юклатилган вазифаларни масъулият билан бажара олиши.
• долзарб илмий-техник муаммоларни ишлаб чиқиб таклифлар кирита олиши.
• зарурий таҳлилий-ахборот маълумотлар тайёрлай олиши.»
Бизнес бошқаруви, Ташкилий менежмент, Бюджет менежменти, Инсон ресурсларини бошқариш, Ҳуқуқ, Қишлоқ хўжалиги, қишлоқ хўжалигида иқтисодиёт ва маркетинг, менежмент (саноат корхоналарида инновацион лойиҳалар бошқаруви) ёки бошқа тегишли соҳаларда олий маълумот ҳамда магистр даражасига эга бўлиши лойзим
(PhD (Doctor of Philosophy) ва DSc (Doctor of Science) илмий даражага эга бўлиши қўллаб-қувватланади).
Аграр озиқ-овқат сектори мутахассиси сифатида камида 3-5 йиллик профессионал бошқарув иш тажрибасига эга бўлиши, шундан 3 йиллик раҳбарлик лавозимларида ишлаган бўлиши талаб этилади.